Табиий неъматлардан тайёрланади
  • 18 Декабрь 2015

Табиий неъматлардан тайёрланади

Янгиқўрғон туманида фаолият кўрсатаётган “Натурал Джус” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги агрофирмада олма, ўрик, олхўри, нок, гилос сингари мевалардан ўн тўрт турда табиий шарбатлар тайёрланади.

Яқинда бу ерда ишлаб чиқаришни модернизациялаш борасида амалга оширилган лойиҳа кор-
хона имкониятларини янада кенгайтирди. Ҳозир 8,5 миллиард сўмлик инвестиция ҳисобига келтирилган илғор технология ёрдамида тайёрланаётган шарбатлар табиий хусусиятларини тўлиқ сақлаб қолиши билан истеъмолчиларга манзур бўлаяпти. Қолаверса, йилига 35 минг тонна маҳсулотни қайта ишлашга мўлжалланган қувватлар фойдаланишга топширилиши натижасида меҳнат жамоаси сафига яна 35 киши қўшилди ва уларнинг умумий сони 105 нафарга етди.
— Фермер хўжаликлари билан тузган шартномага мувофиқ, шу кунга қадар 10 минг тоннадан зиёд хом ашё қабул қилиб олдик, — дейди корхона раҳбари ўринбосари Ҳусанбой Усмонов. — Айни пайтда уни қайта ишлашни жадал олиб бораяпмиз. Бир пайтнинг ўзида маҳсулот экспортига ҳам киришдик. Жумладан, 33 минг АҚШ долларилик табиий шарбатлар хорижлик буюртмачиларга жўнатилди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn