— Маҳсулотларимизни сотиш учун махсус дўкон фаолиятини ҳам йўлга қўйдик, — дейди лойиҳа ташаббускори Муродулла Холмуродов. — Шунингдек, ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови 6 фоиздан 5 фоизга камайтирилгани имкониятимизни янада кенгайтирди. Хусусан, шу имтиёз туфайли ўтган қисқа даврда 10 миллион сўмдан зиёд маблағни тежаб қолдик. Мазкур сармояни келгусида фаолиятимизни кенгайтириш учун сарфлаймиз.
Жорий йилнинг 9 ойида туманда 3 та ана шундай мебелсозлик корхонаси иш бошлади.
Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.