Тадбиркорлик субъектлари кўпаймоқда
  • 17 Декабрь 2015

Тадбиркорлик субъектлари кўпаймоқда

Учкўприк туманида жорий йилнинг ўтган даврида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари сони 101 тага кўпайди.

Пойабзал ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Шерназарова Санобар” масъулияти чекланган жамияти — шулардан бири.
— Президентимизнинг 2014 йил 3 июлдаги “Давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ҳудудимиздаги “Қўқон суперфосфат заводи” АЖга қарашли корхонанинг бўш турган биноларини бизга имтиёзли равишда беришди, — дейди тадбиркор Санобар Шерназарова. — Банк кредити ҳамда ўз сармоямиз ҳисобига ушбу иншоотларни реконструкция қилиб, пойабзал цехи фаолиятини йўлга қўйдик. Шу орқали 30 кишининг бандлиги таъминланди. Ҳозир маҳсулотларимизга ички бозорда талаб ортиб бормоқда.

Маъмур МУСУЛМОНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn