Чиқитсиз ёқилғи
  • 13 Декабрь 2015

Чиқитсиз ёқилғи

Кўмир брикети нисбатан арзон ҳамда чиқитсиз ёқилғи саналади. Шуни ҳисобга олган Вобкент туманидаги “Вобкенткўмирпардоз” хусусий корхонаси тадбиркорлари мазкур хом ашёни қадоқланган ҳолда истеъмолчиларга таклиф этишмоқда.

Ишлаб чиқариш субъекти мутасаддиларининг таъкидлашича, ушбу истиқболли лойиҳа 50 миллион сўм миқдоридаги сармоя ҳисобига рўёбга чиқарилди. Бунинг учун хориждан замонавий ускуналар харид қилинди. Технологик линия бир кеча-кундузда 15 тонна тошкўмир хом ашёсини қайта ишлаш қувватига эга. Брикетнинг
10 килограммли махсус халталарга қадоқланаётгани буюртмачиларга қулайлик туғдираяпти. Корхона жамоаси қисқа муддатда ўз мижозларига қиш мавсуми учун 130 тоннадан зиёд маҳсулот етказиб берди.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn