Тўқимачилик саноатида йирик лойиҳа
  • 11 Декабрь 2015

Тўқимачилик саноатида йирик лойиҳа

Жиззахда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллиги байрами арафасида масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Jizzax grand textile” тўқимачилик корхонаси фаолият бошлади.

— Илғор ускуналаримиз йилига 2,5 миллион жуфт пайпоқ ишлаб чиқариш қувватига эга, — дейди МЧЖ раҳбари Беҳзод Бобожонов. — Уларни бошқариш учун 70 кишини ишга қабул қилдик. Ҳозир бу ерда тўлиқ маҳаллий хом ашё асосида болалар ва катталар учун кунига 4-5 минг жуфт маҳсулот тайёрлаяпмиз.
Айтиш жоизки, умумий қиймати 1 миллион 268,5 минг АҚШ долларилик мазкур лойиҳани ҳаётга муваффақиятли татбиқ этишда банк томонидан ажратилган 868,5 минг АҚШ долларилик кредит қўл келди. Корхона мутасаддилари яқин истиқболда маҳсулотлар турини кўпайтириш орқали жамоа аъзолари сонини 80 нафардан оширишни мўлжаллашмоқда. Шунингдек, экспортни йўлга қўйиш ҳам кўзда тутилган.
Эътиборлиси, “Jizzax grand textile” фаолият бошлагач, вилоятдаги пайпоқ ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар сони учтага етди.

Тожиддин ҚАМАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn