Хусусий банклар фаолияти кенгаймоқда
  • 04 Декабрь 2015

Хусусий банклар фаолияти кенгаймоқда

Пойтахтимизда Марказий банк томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни ижросига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Маълумки, банк тизими молия бозорининг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланади. Шу боис кейинги йилларда мамлакатимизда тизимни ҳуқуқий жиҳатдан халқаро стандартларга мослаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, қонунчиликнинг такомиллаштирилиши банк тизими ва турли молия институтларининг эркин фаолият юритиши, таваккалчиликларни оқилона бошқариш ҳамда хизматлар кўламини кенгайтиришда айни муддаодир.
Таъкидлаш жоизки, бу борадаги ишларни ривожлантиришда мазкур Қонун муҳим аҳамиятга эга. Чунки унга кўра, ташкил этилаётган янги хусусий банклар ва молия институтлари устав капиталининг камида 50 фоизи муассислар — жисмоний шахслар ҳамда давлатга қарашли бўлмаган юридик шахсларга тегишли бўлиши лозим.
Хусусий банклар ва бошқа молия институтларига ўз фаолиятларини амалга оширишда вазирликлар ёки идopaлap, маҳаллий ҳокимият ёхуд бошқарув органлари раҳбарларининг аралашишига йўл қўйилмайди.
Шунингдек, Қонунда уларнинг молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш, махсус ваколатли органнинг қарорига асосан, режали тартибда кўпи билан беш йилда бир марта амалга оширилиши белгилаб қўйилган.
Ўтган йиллар давомида ушбу ҳужжат молия-банк сoҳaсигa xусусий кaпитaлни жaлб қилиш, бaнк вa бoшқa мoлиявий xизмaтлaр бoзoридa рaқoбaтни кучайтириш ҳaмдa мижoзлaргa xизмaт кўрсaтиш сифaтини oшириш, юксaк xaлқaрo стaндaртлaр тaлaбигa мoс зaмoнaвий бoзoр инфрaтузилмaсини ривoжлaнтиришга хизмат қилаётгани амалда исботланди. Яъни бугунги кунда хусусий банклар бошқа банклар сингари ўз ишини универсал тарзда бажараяпти. Ҳатто уларнинг айримлари халқаро молия ташкилотларининг юртимиздаги лойиҳаларида иштирок этаётир.
Анжуманда, шунингдек, “Трастбанк” хусусий акциядорлик тижорат банки ва “Траст-Leasing” компаниясининг тақдимот маросимлари ўтказилди.


Дилшод УЛУҒМУРОДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn