«Ҳунарманд» компьютерлар
  • 02 Декабрь 2015

«Ҳунарманд» компьютерлар

Чолғу асбобларини ясаш — ўта нозик ва мураккаб жараён. Масалан, биргина рубоб 16 босқичда тайёрланади. Бунинг учун дарахт кесилиб, то соз шаклига киргунигача 7 йил вақт талаб этилади.

Андижон шаҳрининг Боғишамол даҳасида жойлашган “ўижжаки Бобурий” оилавий корхонаси тадбиркорлари мазкур жараённи бир неча баробар тезлаштириш йўлини топишди. Бунинг учун хориждан компьютерлаштирилган дастгоҳлар харид қилинди. Модернизациялаш лойиҳаси амалга оширилгач, 8 та қўшимча иш ўрни очилиб, жамоа аъзолари сони 20 нафарга етди.
— Эришган муваффақиятларимиз юртимизда яратилган қулай ишбилармонлик муҳити самарасидир, — дейди оилавий корхона раҳбари, “Ташаббус — 2014” республика кўрик-танловининг “Энг яхши ҳунарманд” номинацияси ғолиби Абдумалик Мадраимов. — Хусусан, биргина солиқ имтиёзлари туфайли иқтисод қилинган маблағни техник ва технологик янгилаш тадбирларига йўналтирдик. Натижада тайёрлаётган миллий созларимиз тури ўнтага етди.

Саидаҳмад ШУКУРОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn