— Ушбу тармоқ фойдаланишга топширилиши билан 33 та доимий иш ўрни вужудга келди, — дейди мажмуа раҳбари Ихтиёр Шарипов. — Биз етиштираётган парҳез гўшт маҳсулотлари, асосан, комбинат тизимида меҳнат қилаётган ишчи-ходимларга нисбатан арзон нархларда етказиб берилмоқда.
Навоий вилоятида паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик, боғдорчилик каби тармоқларнинг изчил ривожлантирилиши туфайли жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида 642 та иш ўрни яратилди.
Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.