Фермер корхонасини кенгайтирди
  • 28 Ноябрь 2015

Фермер корхонасини кенгайтирди

Избоскан туманидаги “Жонобод чорваси” фермер хўжалигининг сутни қайта ишлаш цехида янги турдаги маҳсулот тайёрлаш йўлга қўйилди.

Банкнинг 225 миллион сўмлик кредити эвазига бу ерга хориждан замонавий дастгоҳлар келтириб ўрнатилди. Пировардида вилоятда биринчи бўлиб мевали ва шоколадли творог ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Эндиликда кунига 1,5 тонна сутдан тайёрланаётган ўнга яқин турдаги мазали маҳсулотлар водий вилоятларига етказиб берилмоқда. Яқин келажакда хўжалик жамоаси пишлоқ ҳамда йогурт ишлаб чиқаришни ҳам мўлжаллаяпти.
Айни пайтда Андижон вилоятида 6900 дан ортиқ фермер хўжаликлари фаолият юритаётган бўлса, шундан тўрт мингга яқини хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш соҳалари ривожига ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Саидаҳмад ШУКУРОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn