Камида бир миллион даромад
  • 28 Ноябрь 2015

Камида бир миллион даромад

Бухоро шаҳридаги “Отбозор” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Муродовлар хонадони аъзолари қорақалпоғистонлик ва хоразмлик буюртмачилар учун 50 минг туп помидор кўчати тайёрлаб қўйишди.

— Биз бедапоя тупроғи ва биогумусни тенг миқдорда аралаштириб,  иссиқхонада помидор ҳамда булғор қалампири кўчатлари етиштирамиз, — дейди хонадон соҳиби Ҳайдар Муродов. — Мазкур усулда экилган уруғ бехато униб чиқади, кўчати ҳам одатдагидан эрта тайёр бўлади. Моддий манфаатдорликка келсак, ҳар сотих ердан камида бир миллион сўм даромад кўраяпмиз. Айни пайтда бизга қўшни Навоий, Қашқадарё вилоятларидан ҳам буюртмалар тушди.
Эътиборлиси, вилоятда иссиқхона хўжалиги жадал ривожланмоқда. Масалан, 2008 йилда улар сони қарийб олти юзтани ташкил этган бўлса, ҳозирги кунга келиб, бу кўрсаткич икки мингтадан ошиб кетди.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn