Корхонанинг илғор технологияси
  • 27 Ноябрь 2015

Корхонанинг илғор технологияси

Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига мувофиқ, саноат, сервис ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида 115 миллиард сўмлик 1641 лойиҳа рўёбга чиқарилди. Бу, ўз навбатида, 7354 кишининг бандлигини таъминлаш имконини берди.

Хусусан, яқинда Қонликўл тумани марказида “Рая-Зиёда” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилиб, ўн нафар йигит-қиз ишга қабул қилинди. Трикотаж маҳсулотлари тайёрлашга йўналтирилган ушбу лойиҳа ижросига банкнинг 310 миллион сўмлик кредити йўналтирилди.
— Корхонамизни Хитойнинг 77 минг АҚШ долларилик замонавий технологик линияси билан жиҳозладик, — дейди МЧЖ раҳбари Руслан Сарсенбаев. — Айни пайтда катта ёшдагилар учун мўлжалланган бежирим либосларимиз харидорларга манзур бўлмоқда.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn