Кўп тармоқли субъект имконияти
  • 27 Ноябрь 2015

Кўп тармоқли субъект имконияти

Пахтакор туманидаги “Муҳаббат бахт” фермер хўжалиги кўп тармоқли субъектга айланди.

Гап шундаки, хўжалик қошида тикувчилик цехи иш бошлади.
— Янги бизнес лойиҳамизни амалга оширишда банк томонидан ажратилган 36 миллион сўмлик имтиёзли кредитдан фойдаландик, — дейди фермер Муҳаббат Ўролова. — “Жиззах” махсус индустриал зонасида фаолият кўрсатаётган “Juita Gulshana invest” қўшма корхонасидан 20 та замонавий тикув дастгоҳини харид қилиб, 12 кишининг бандлигини таъминладик. Ўтган қисқа муддатда 40 миллион сўмлик маҳсулотларимиз буюртмачиларга етказиб берилди.
“Муҳаббат бахт” фермер хўжалиги жамоаси келгуси йилда ўз фаолиятини янада кенгайтириб, қўшимча тармоққа асос солишни режалаштирмоқда.

Тожиддин ҚАМАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn