Экспорт ҳажми кўпайди
  • 26 Ноябрь 2015

Экспорт ҳажми кўпайди

Қарши шаҳридаги “Cotton Road” қўшма корхонаси жамоаси жорий йилнинг тўққиз ойида қарийб 1 миллион АҚШ долларилик тўқимачилик маҳсулотларини ташқи бозорга чиқарди. Эътиборлиси, экспорт ҳажмининг асосий қисмини тайёр маҳсулотлар ташкил этади.

Яқинда ишлаб чиқариш субъекти харидорлари қаторига Германия вакиллари ҳам қўшилди. Корхона раҳбари ўринбосари Мирзамаҳмуд Аҳмадалиевнинг таъкидлашича, жаҳон бозорида “Cotton Road” маҳсулотларига талаб ошаётгани фойдаланилаётган хом ашё — юртимизда етиштирилган пахта толасининг сифати юқорилиги билан бевосита боғлиқ. Бу эса ўтказилаётган халқаро ярмарка ва кўргазмаларда янги ҳамкорлар топишда қўл келаяпти.
Қўшма корхонада шу йилнинг январь — сентябрь ойларида 13 миллиард 302 миллион сўмликдан зиёд тайёр ва яримтайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Яқиндан бошлаб эса бу ерда спорт кийимлари тикиш ҳам йўлга қўйилди. 
Таъкидлаш жоизки, жорий  йилнинг ўтган тўққиз ойида Қашқадарё вилоятидаги енгил саноат корхоналари томонидан 562 миллиард 501,4 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 12,5 фоиз кўп.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn