Инвестиция модернизацияга йўналтирилди
  • 26 Ноябрь 2015

Инвестиция модернизацияга йўналтирилди

Шовот туманидаги “Шовот дон” акциядорлик жамиятига киритилган 2,6 миллиард сўмлик инвестиция Германиянинг “Петкус” компаниясида ишлаб чиқарилган энг замонавий дастгоҳлар харидига йўналтирилди.

Натижада корхона уруғчилик цехи қуввати 1,5 баробар ортиб, иш ўрни сони кўпайди. Шунингдек, янги технология маҳсулот сифатини янада яхшилаш ҳамда энергия тежамкорлигига эришишда қўл келаяпти.
Муҳими, “Шовот дон”да бу каби техник ва технологик янгиланишлар босқичма-босқич ҳамда узлуксиз равишда амалга оширилмоқда. Хусусан, бундан икки йил аввал унинг омихта ем ишлаб чиқариш цехи модернизация қилинган эди. Келгусида ун тегирмонини замонавийсига алмаштириш мўлжалланаётир.

Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Файзу барака манбаи Экспорт ҳажми кўпайди »