Корхона экспорт салоҳиятини юксалтиришда ишлаб чиқаришга илғор технологиялар татбиқ этилаётгани муҳим омил бўлмоқда. Қолаверса, бунда либослар дизайнини такомиллаштириш борасидаги ишлар ҳам эътиборга молик. Яъни жамият мутахассислари томонидан яратилаётган замонавий бичимдаги либослар корхона маҳсулотларига бўлган талаб янада ортишига хизмат қилаяпти.
— Барча зарур хом ашёни маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан олаяпмиз, — дейди МЧЖ директори ўринбосари Камолиддин Муҳиддинов. — Бу эса либослар таннархини пасайтириш имконини бермоқда. Яқин истиқболда кийим-кечакларга ишлатиладиган аксессуарлар тайёрлашни ҳам йўлга қўймоқчимиз.
Таъкидлаш жоизки, корхона томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 355 минг АҚШ долларилик экспорт амалиёти бажарилди.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.