Маҳаллий хом ашёдан бежирим либослар
  • 18 Ноябрь 2015

Маҳаллий хом ашёдан бежирим либослар

Қоракўл теридан тайёрланган маҳсулотлар ҳамиша харидоргирлиги билан ажралиб туради. Буни яхши англаган Бухоро шаҳрилик тадбиркор Холмурод Ҳакимов ушбу хом ашёдан аёллар пальтолари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

Бизнес лойиҳани амалга ошириш учун 100 миллион сўм миқдорида маблағ сарфланиб, масъулияти чекланган жамият шаклидаги кичик корхона ташкил қилинди. Мазкур жараёнда қоракўл теридан аёлларбоп бош кийимлари тайёрлаш ҳам ўзлаштирилди.
Эътиборлиси, бу шаҳарда жорий йилнинг тўққиз ойида саноат йўналишида ҳаётга татбиқ этилган 69 та лойиҳанинг биридир. Умуман, ушбу давр оралиғида мазкур бизнес-режалар рўёби учун 17,2 миллиард сўм ҳамда 1 миллион 50 минг АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция сарфланди.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn