Тадбиркорлар шижоати
  • 14 Ноябрь 2015

Тадбиркорлар шижоати

Республика бизнес мактабининг Сирдарё вилояти филиалида олган билим ва кўникмалари сайхунободлик Рашид Қўшоқовга тадбиркорликни йўлга қўйишида асқатди.

Айни чоғда унинг интилиши банк томонидан 40 миллион сўмлик кредит билан қўллаб-қувватланди. Ана шундай қулай имконият туфайли ёш ишбилармон раҳбарлик қилаётган “Барака иссиқ нон маҳсулотлари” масъулияти чекланган жамиятига қарашли цех белгиланган муддатда ишга туширилди.
Мазкур корхона ҳозирча йилига 50 тонна нон ва нон маҳсулотлари тайёрлаш қувватига эга. Эътиборли жиҳати, ишлаб чиқариш жараёнининг барчасида касб-ҳунар коллежлари битирувчилари меҳнат қилаётир.
Айтиш лозимки, вилоятда шу йилнинг ўтган даврида озиқ-овқат саноати йўналишида янги корхоналар ташкил қилинди. Йил охиригача мазкур соҳада яна 29,9 миллиард сўмлик ўнлаб истиқболли лойиҳаларни рўёбга чиқариш мўлжалланган.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn