Айтиш жоизки, мазкур корхона раҳбари Нўъмонжон Алиев қулай ишбилармонлик муҳити туфайли оддий косибликдан тадбиркор даражасига етди. Ҳунарманд бундан олти йил аввал учта тикув машинасида тўрт нафар ишчи билан фаолият бошлаган эди. Ҳозир бу ерда тикиш, бичиш, қолиплаш каби жараёнлар 30 га яқин илғор дастгоҳлар ёрдамида амалга оширилаяпти. 25 нафар тажрибали мутахассиснинг ҳар бири 4-5 нафардан ёшларни ёнига олиб, “Устоз — шогирд” анъаналарини давом эттирмоқда.
— Айни пайтда банк томонидан ажратилган 100 миллион сўмлик кредит ҳисобига ишлаб чиқаришни кенгайтираяпмиз, — дейди Н. Алиев. — Янги цехимиз модернизация қилингач, ишни конвейер усулида ташкил этамиз. Бу маҳсулот ҳажмини кўпайтириш имконини беради.
Саидаҳмад ШУКУРОВ.