Умумий қиймати 215 миллион сўмлик ушбу замонавий технологик линия ёрдамида кунига 50 минг донагача сифатли деворбоп ашё тайёрлаш мумкин. Эътиборлиси, янги ускуналар ёқилғини тежаши баробарида, турдошларига қараганда бир қатор афзалликларга ҳам эга. Яъни иссиқликни узоқ вақт бир меъёрда сақлаб тура олади. Айланма камералар эса конвейерга қўйилган ғиштларнинг бир маромда пишишини таъминлайди.
— Тадбиркорларга берилаётган қулайлик ва имтиёзлардан фойдаланиб, асосий эътиборни маҳсулотларимиз сифатини оширишга қаратаяпмиз, — дейди корхона раҳбари Чори Жалолов. — Бунга, аввало, мавжуд технологияларни янгилаш ва такомиллаштириш орқали эришмоқдамиз. Айни дамда Косон туманидаги Қуйи Оброн массивида намунали лойиҳа асосида 8 та уй-жой бунёд этаяпмиз. Объектларнинг барчаси корхонамизда ишлаб чиқарилган пишиқ ғиштдан қад ростламоқда.
Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.