Шунга қарамай, у ташқи бозорда ўз ўрнини топди. Жорий йилнинг ўтган даврида корхона жамоаси томонидан 1 миллион АҚШ долларилик экспорт амалиёти бажарилгани бунинг тасдиғидир.
Ҳозирги кунда бу ерда 144 нафар ишчи меҳнат қилмоқда. Уларнинг 50 нафари касб-ҳунар коллежлари битирувчисидир. Айни пайтда корхона мутасаддилари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, маҳсулот турини кўпайтириш бўйича янги лойиҳаларни рўёбга чиқаришаяпти. Бу орқали 20 та қўшимча иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.
Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида Самарқанд вилоятида биргина саноатни ривожлантириш дастури доирасида 297 та лойиҳа амалга оширилиб, 6108 кишининг бандлиги таъминланди.
Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.