Кўп тармоқли фаолият
  • 12 Ноябрь 2015

Кўп тармоқли фаолият

Балиқчи туманидаги қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Бал муслим қурувчи” хусусий корхонаси ўз фаолиятини кенгайтирди.

Яъни бу ерда қўшимча тармоқ сифатида нон цехи ҳам ишга туширилиб, ҳудуддаги савдо шохобчаларига кунига минг донагача қолипли нон етказиб бериш йўлга қўйилди. Бунинг учун банкнинг 80 миллион сўмлик имтиёзли кредитидан самарали фойдаланилди. Шу  билан бирга, 12 та қўшимча иш ўрни яратилди.
— Эндиликда хориждан янги технологик линия келтириш ҳаракатидамиз, — дейди корхона раҳбари Маъмиржон Қўзиев. — Ушбу бизнес-режамиз амалга ошгач, макарон маҳсулотлари тайёрлашни ҳам ўзлаштирамиз.

Саидаҳмад ШУКУРОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn