—Бундан жуда хурсандмиз, — дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Олот тумани бўлинмаси раиси Бахтиёр Воҳидов. — Илгари шу ҳудудда истиқомат қилувчилар пойтахтга поездда бориш учун автоуловда юз километрдан зиёд масофани босиб ўтиб, Когон темир йўл вокзали орқали сафарга отланишарди. Табиийки, Тошкентдан қайтиш чоғида ҳам шу ҳол такрорланарди. Эндиликда эса бунга ҳожат қолмади.
Поезд ҳар икки томонга ҳафтада уч марта қатновни амалга оширади.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.