Юк автомобилларига бутловчи буюмлар
  • 29 Октябрь 2015

Юк автомобилларига бутловчи буюмлар

Юртимизда яратилган қулай ишбилармонлик муҳити туфайли Хоразм вилоятида ҳам тадбиркорлик субъектлари сони йил сайин кўпайиб бормоқда.

Яқинда улар сафига Шовот туманидаги Канли қишлоғида иш бошлаган “SV SHAVAT GOLD VAN” масъулияти чекланган жамияти қўшилди. Ҳозир бу ерда кичик юк автомобиллари учун совутқичлар ҳамда юкхона усти ёпқичлари тайёрланмоқда. Ушбу лойиҳа рўёби учун 800 миллион сўмлик сармоя йўналтирилиб, энг илғор хорижий технологиялар харид қилинди.
Корхона раҳбари Нураддин Бекжоновнинг таъкидлашича, бу ерда тайёрланаётган маҳсулотлар дунё стандартларига жавоб беради. Шу боис улар харидорларга маъқул келмоқда. Жамият тўлиқ қувват билан ишлай бошлагач, 20 та қўшимча иш ўрни яратилиб, жамоа аъзолари сони 35 нафарга етади.


Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn