Автоматик бошқарув ва самарадорлик
  • 29 Октябрь 2015

Автоматик бошқарув ва самарадорлик

Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги Сирдарё насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармасига қарашли тик қудуқларга автоматик бошқарув ускуналари ўрнатилди. Натижада мазкур мелиорация иншоотларининг самарадорлиги янада ортиб, вақт ҳамда маблағ тежаладиган бўлди.

Айни чоғда электр энергияси сарфини камайтириш борасида ҳам бир қатор технологик янгиланишлар амалга оширилди. Хусусан, жорий йилда 4 та сув узатиш станциясидаги насос двигателлари замонавийсига алмаштирилди.
— Шунингдек, барча насос станциясини кам энергия талаб этадиган светодиодли лампочкалар билан ёритиш йўлга қўйилди, — дейди бошқарма бош муҳандиси Қобилжон Ҳалимов. — Диспетчерлик пунктимизга эса қуёш батареялари ўрнатдик. Эндиликда насос станцияларини ҳам ана шундай муқобил энергия манбаи билан таъминлашга ҳозирлик кўрилмоқда.
Мазкур бошқарма жамоаси ўз тасарруфидаги 40 та сув узатиш иншоотидан ташқари, вилоятдаги 600 дан зиёд ички хўжалик насосларига ҳам техник хизмат кўрсатиб келаяпти. Жумладан, улар жорий йилнинг ўтган даврида сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликларига қарашли 140 та насос агрегатини таъмирлаб бердилар.


Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn