Тадбиркор йирик лойиҳани амалга оширди
  • 08 Октябрь 2015

Тадбиркор йирик лойиҳани амалга оширди

Термиз шаҳридаги “Жануб Универсал Қурилиш” масъулияти чекланган жамиятида йилига 5 минг тонна асфальт тайёрлаш қувватига эга янги технологик линия ишга туширилди.

— Бизнес-режамиз амалга ошгач, 20 кишининг бандлиги таъминланди, — дейди тадбиркор Тойир Жўраев. — Бунда банк томонидан ажратилган 500 миллион сўмлик кредит асқатди. Ушбу сармоя эвазига хориждан тежамкор, шу билан бирга, иш унуми юқори ускуналар келтирилди. Жамоамиз сафига қўшилган ёшлар ана шу технологияларни моҳирлик билан бошқаришаяпти.
Айни пайтда корхона мутасаддилари келгусида тайёрланаётган маҳсулотни буюртмачилар манзилига етказиб бериш мақсадида юк машиналари харид қилишни режалаштирмоқда.

Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn