Маҳаллий хом ашёдан фойдаланилади
  • 08 Октябрь 2015

Маҳаллий хом ашёдан фойдаланилади

Ромитан туманидаги “Жаннат плюс Люкс” масъулияти чекланган жамиятида модернизациялаш тадбирлари амалга оширилгач, корхона фаолияти янада кенгайди. Бу ерда ҳозирги кунда маҳаллий хом ашё — чармдан йигирма турдаги тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилаяпти.

Айтиш жоизки, кичик бизнес субъектида янги лойиҳани амалга ошириш учун 150 миллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди. Унинг асосий қисми банкнинг кредитидир. Натижада замонавий тикув ускуналари харид қилиниб, нафақат маҳсулот ҳажмини ошириш, балки унинг турини кўпайтириш имконияти ҳам вужудга келди.
Умуман, вилоятда чарм-пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган замонавий корхоналарни ташкил этиш ва мавжудларини модернизация қилишга мўлжалланган манзилли дастур доирасида жорий йилда 10 та ана шундай бизнес лойиҳа рўёбга чиқарилиб, 121 иш ўрни яратилади.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn