Бунинг учун корхона жамоаси Германиядан 200 минг АҚШ долларилик замонавий ускуналар харид қилди. Натижада бу ерда пахта хом ашёсини қайта ишлаш жараёнида ҳосил бўладиган чиқитдан яна маҳсулот тайёрлаш ўзлаштирилди.
Таъкидлаш керакки, айни пайтга қадар “Jizzax Plasteks”да ҳар йили 3 минг тоннагача чиқинди ҳосил бўлиб, у қўшни давлатлардаги турдош корхоналарга жуда арзон баҳода сотиб юбориларди. Эндиликда уни қайта ишлаш орқали йилига 2 минг тонна калава ип олинмоқда. Шу билан бирга, корхонада янги ишлаб чиқариш йўналиши фойдаланишга топширилиши натижасида 25 та қўшимча иш ўрни яратилди.
Тожиддин ҚАМАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.