Хусусан, усталар яқинда мазкур техника воситаларининг гидронасосларини таъмирлашни ҳам ўзлаштиришди. Шунингдек, айни пайтда автоюклагичларга техник хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди.
Эътиборлиси, жамият нафақат ҳудуддаги, балки қўшни вилоятлардаги турли қурилиш ва ирригация-мелиорация ташкилотларининг буюртмаларини ҳам бажараяпти. Бунда, айниқса, кўчма устахона фаолияти жорий этилгани юқори самара бераётир.
— Мутахассисларимиз малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратаяпмиз, — дейди жамият раҳбари Ўктам Худойназаров. — Яъни уларнинг пойтахтдаги турдош корхоналарда тажриба орттириб келишларини йўлга қўйдик. Шунингдек, ўзимизда ҳам хорижнинг замонавий экскаваторларини таъмирлашга оид қўлланмалар асосида ўқув-амалий машғулотлар ўтказаяпмиз.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.