Шу билан бирга, қишлоқ ёшларидан 70 нафари доимий иш ўрнига эга бўлди.
— Тўла қувватга эришилгач, кунига 200 минг донагача сифатли деворбоп материал ишлаб чиқаришни мўлжаллаяпмиз, — дейди хитойлик тадбиркор Лу Хонгай. — Фаолият бошлаганимизга эндигина уч ой бўлди. Шунга қарамай, буюртмачиларимиз сафи тобора кенгайиб бораяпти. Эҳтиёждан келиб чиқиб, ғишт пиширадиган иккинчи хумдон ва ускуналарни ҳам ишга туширмоқчимиз. Бу яна 80 кишининг бандлигини таъминлаш имконини беради.
Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.