Хусусан, Юқори Чирчиқ туманидаги “Бест-пласт” масъулияти чекланган жамиятида мазкур йўналишда иккита лойиҳа ҳаётга татбиқ этилди. Натижада йилига 375 минг квадрат метрдан зиёд нақшинкор ва гулқоғозли шифт ҳамда деворбоп пардозлаш ашёлари тайёрлаш имконияти юзага келди. Энг муҳими, 30 кишилик жамоанинг изланишлари туфайли тайёр маҳсулотда маҳаллий хом ашё улуши 47 фоизгача ошди.
Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.