Бизнес лойиҳа рўёби учун бир миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий сармоя жалб этилди. Натижада бу ерда 2 минг тонна пахта толасини қайта ишлаш қувватига эга янги линия ишга туширилди. Эътиборлиси, тайёрланаётган калава ип, асосан, экспорт қилинмоқда. Айтиш ўринлики, жорий йилнинг биринчи ярмида Бухоро шаҳрида ижтимоий-иқтисодий комплексни ривожлантириш дастурига мувофиқ, умумий қиймати 19,4 миллиард сўмга тенг 127 та лойиҳа амалга оширилиб, 717 та иш ўрни яратилди.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.