— ўиштни тобига етказиб пиширишда тежамкор ва юқори унумли ҳалқали печлардан фойдаланаяпмиз, — дейди корхона раҳбари Э. Худойқулов. — Натижада иссиқлик сарфи икки баробар қисқармоқда. Шунингдек, бу ерда йилига 3 миллион дона ғишт ишлаб чиқариш имкони яратилди.
Умуман, 300 миллион сўмлик маблағ эвазига рўёбга чиқарилган лойиҳа самараси ўлароқ, корхона маҳсулотларига талаб ошди. Ҳудудда қад ростлаётган намунавий лойиҳа асосидаги уйлар, маҳалла гузарлари ва маиший бинолар қурилишида шу ерда тайёрланаётган сифатли маҳсулот ишлатилаётгани ҳам бунинг далолатидир.
Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.