Ўтган йили корхона томонидан 300 тонна қовун-тарвуз экспорт қилинган эди. Жорий йил ҳам 50 гектар майдонда экспортбоп қовун етиштирилди. Ҳозирги кунда ана шу ҳосилдан 500 тоннасини чет элга жўнатиш тадориги кўрилаяпти. Эътиборлиси, маҳсулотларни сифатли сақлаш учун 400 тонна сиғимга эга музлаткич бунёд этилди.
Шунингдек, қовунни қайта ишлаш мақсадида 500 минг АҚШ долларилик технология харид қилинди. У ишга тушгач, қайта ишланган қовунларни музлатилган ҳолда четга чиқариш имконияти яратилади.
Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.