Ушбу мақсадлар учун кичик бизнес субъекти томонидан 100 миллион сўмга яқин сармоя йўналтирилди.
Янгиланишлар туфайли бу ерда ишлаб чиқариш ҳажми бир ярим баробар ортди, 20 та қўшимча иш ўрни яратилди. Айни пайтда жамоа томонидан ички бозорга 46 турдаги бежирим сумкалар чиқарилмоқда.
— Эндиликда хорижлик ҳамкорлардан ҳам буюртмалар қабул қилаяпмиз, — дейди жамият мутасаддиларидан бири Дилмурод Эгамбердиев. — Жумладан, кейинги ойда қўшни давлатлардаги улгуржи мижозларимизга дастлабки маҳсулотларимизни жўнатамиз.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.