Яқинда корхонада ишлаб чиқаришни модернизациялаш тадбирлари амалга оширилгач, сифат ва самарадорлик сезиларли даражада ошди. Мазкур лойиҳа рўёби учун 450 миллион сўм йўналтирилди.
— Йил бошидан буён 200 миллион сўмликдан ортиқ маҳсулот тайёрлаб, маҳаллий истеъмолчиларга етказиб бердик, — дейди жамият раҳбари Орифжон Ҳошимов. — Ҳозирги пайтда ташқи бозорга чиқиш борасида жиддий изланишлар олиб бораяпмиз. Шу мақсадда хорижлик ҳамкорлар билан музокаралар ўтказаяпмиз.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.