Янгийўл туманидаги “Fabienne inter group” қўшма корхонаси — ана шулардан бири. Ҳозир бу ерда юқори технологиялар асосида 30 турдаги косметика маҳсулотлари, кимёвий бирикмалар ҳамда табиий экстрактларга эга тозаловчи воситалар ишлаб чиқарилаяпти. Улар хорижда ҳам харидорини топмоқда. Корхона дастлабки 161,8 минг АҚШ долларилик маҳсулотни ташқи бозорга чиқаришга муваффақ бўлгани бунинг тасдиғидир.
— Жорий йил охиригача бу кўрсаткични икки баробар оширамиз, — дейди тадбиркор А. Одилов. — Ҳозир шу мақсадда маҳсулотлар турини кўпайтириш, сифатини яхшилаш борасида изланишлар олиб бораяпмиз. Режаларимиз амалга ошгач, жамоамиз аъзолари сони 120 нафарга етади.
Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.