Ташқи таъсирга чидамли
  • 12 Июнь 2015

Ташқи таъсирга чидамли

Жорий йилнинг дастлабки чорагида “Гулистон стандарт строй сервис” масъулияти чекланган жамияти жамоаси ўз буюртмачиларига 800 дан зиёд полимер-мармар ҳамда ташқи таъсирларга чидамли ванна етказиб берди.

— Маҳаллийлаштириш дастури асосида фаолиятимизни кенгайтирдик, — дейди Бухоро шаҳридаги мазкур корхона менежери  Баҳром Қодиров. — Маҳсулотларимиз импорт ўрнини босади. Нархи ҳам нисбатан арзон. Чунончи, шу йилнинг дастлабки уч ойида 140 минг АҚШ долларилик хорижий валюта тежаб қолинди. Йил охирига қадар мазкур дастурга мувофиқ, истеъмол бозорига 3500 дона икки турдаги шундай маҳсулот етказиб беришни режалаштираяпмиз.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn