Адрасдан бежирим либослар
  • 07 Май 2015

Адрасдан бежирим либослар

Тўрақўрғон туманилик ҳунарманд Моҳира Акбарова ўз сингиллари билан бирга оилавий тадбиркорликни йўлга қўйди. Улар миллий мато — адрасдан келин либослари ва уй-рўзғор буюмлари тикиш билан шуғулланмоқда.

Бу ерда, шунингдек, ҳунармандчиликнинг яна бир тури — газлама қийқимлари ва қоғоздан гуллар ясалмоқда. Пировардида оилавий корхонада айни пайтда ойига ўртача 10 миллион сўмликдан зиёд буюртмалар бажарилмоқда. 
— Кейинги бир йил давомида маҳалламиз қизларидан беш нафарига чеварлик сирларини ўргатдик, — дейди М. Акбарова. — Улар ҳам мустақил иш юритиб, ўзлари тайёрлаган ҳунармандчилик маҳсулотлари билан  рўзғорларига барака киритишаяпти.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn