Буюртмачи истаги инобатга
  • 23 Апрель 2015

Буюртмачи истаги инобатга

Кенг кўламли модернизациялаш тадбирларидан сўнг Учқудуқ туманидаги “Гули Моҳларойим” хусусий корхонасида тайёрланаётган мебель жиҳозлари тури 100 тага етди.

Ушбу лойиҳа рўёби учун тижорат банкининг 150 миллион сўмлик кредитидан унумли фойдаланилди. Пировардида маҳсулотлар сифати тубдан яхшиланиб, 10 та қўшимча иш ўрни яратилди.
— Мебелларимиз хорижнинг шу турдаги жиҳозлари билан бемалол рақобатлашади, — дейди корхона мутасаддиларидан бири Тўлқин Ханнонов. — Биз дастлаб буюртмачи хоҳиш-истагидан келиб чиққан ҳолда, компьютерда маҳсулот макетини яратамиз. Шундан сўнг ишлаб чиқаришга киришамиз. Бу фаолиятимиз барқарорлигини таъминламоқда.

Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Табиий маҳсулот Тадқиқот ва тараққиёт »