Табиий маҳсулот
  • 23 Апрель 2015

Табиий маҳсулот

Юқори Чирчиқ туманидаги “Asian Jam” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилаётган қиём ва шиннилар қадоғида “табиий маҳсулот” деган ёзув бор.

Корхона мутахассисларининг айтишича, полиз ҳамда боғ неъматларидан тайёрланаётган ушбу маҳсулотларга, чиндан ҳам, хушбўй ҳид ва ранг берувчи воситалар қўшилмайди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган илғор хорижий технологик линиялар билан жиҳозланган корхона кунига 2-2,5 тоннагача мева қиёмлари ишлаб чиқариш қувватига эга. Айни пайтда йигирма кишилик жамоа томонидан тайёрланаётган маҳсулотлар ички бозор билан бирга, экспортга ҳам йўналтирилаяпти.
Жамоа изланишлари туфайли бу ерда яна бир янгилик — қандли диабет хасталигига чалинган беморлар учун мўлжалланган махсус шиннилар тайёрлаш ҳам ўзлаштирилди.

Fайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn