Маҳаллийлаштириш дастури — амалда
  • 03 Апрель 2015

Маҳаллийлаштириш дастури — амалда

Навоий шаҳридаги “Gidro-Stanko-Servis” корхонасида ўтган йили банкнинг 375 миллион сўмлик молиявий кўмаги билан катта самара келтирадиган истиқболли лойиҳа амалга оширилди.

Гап шундаки, бу ерда Маҳаллийлаштириш дастури доирасида геология-қидирув ишларида қўлланиладиган ускуналар тайёрлаш ўзлаштирилди. Эътиборлиси, мазкур мосламалар ҳозирги кунгача юртимизга хориждан келтириларди. Ўзимизнинг жиҳозларимиз эса сифати ва фойдаланишда қулайлиги билан чет элнинг шу турдаги маҳсулотларидан қолишмайди.
— Яқинда ана шундай ускуналарни Навоий кон-металлургия комбинатига етказиб бериш бўйича 200 миллион сўмлик дастлабки шартномани имзоладик, — дейди корхона раҳбари Бахтиёр Ҳамроев. — Ҳозир юртимиздаги машинасозлик, кимё, тоғ-кон ҳамда металлургия саноатида фаолият кўрсатаётган ўнлаб йирик ишлаб чиқариш корхоналари 100 турга яқин жиҳозларимиздан фойдаланишаяпти.

Азамат ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn