Ўндан зиёд мамлакатларга экспорт қилинмоқда
  • 03 Апрель 2015

Ўндан зиёд мамлакатларга экспорт қилинмоқда

Бухоро шаҳридаги “Daewoo textile Bukhara” хорижий корхонаси ишчилари сони яна 40 нафарга кўпайди. Бу калава ип ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтиришга қаратилган янги лойиҳанинг амалга оширилиши билан боғлиқ. Ушбу мақсад учун инвесторлар томонидан бир миллион АҚШ долларилик сармоя киритилиб, замонавий дастгоҳлар харид қилинди.

Бизнес-режа шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида ҳаётга татбиқ этилди. Айтиш жоизки, бугунги кунда бу ерда тайёрланаётган тўқимачилик хом ашёси дунёнинг ўндан зиёд мамлакатларига сотилмоқда.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn