Сифат яхшиланди, буюртма ҳажми ошди
  • 03 Апрель 2015

Сифат яхшиланди, буюртма ҳажми ошди

Нукус шаҳридаги тикувчиликка ихтисослаштирилган “Зар Дил Дилбар” масъулияти чекланган жамияти бундан уч йил аввал саноқли ходимлар билан ўз фаолиятини бошлаган эди.

Бугун бу корхонада доимий иш билан таъминланган хотин-қизлар сони 35 нафарга етди. Эътиборли жиҳати, улардан 22 нафари коллеж битирувчиларидир.
— Банкнинг 150 миллион сўмлик молиявий кўмагидан самарали фойдаландик, — дейди тадбиркор Паруаз Ережепова. — Ушбу сармоя эвазига Япониядан замонавий тикув машиналари келтириб ўрнатдик. Бу маҳсулотларимиз сифати яхшиланиши ҳамда -буюртмачилар сонининг кўпайишига хизмат қилаяпти.
Ҳозирги кунда тадбиркор корхона фаолиятини янада кенгайтириш ҳаракатида. Навбатдаги лойиҳа амалга оширилгач эса, қўшимча 50 та иш ўрни яратилади.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn