Хориж технологияси билан жиҳозланган мазкур корхонада айни пайтда катталар ва болалар учун пайпоқлар тўқилмоқда. Ушбу лойиҳа рўёби учун 800 мил-
лион сўм йўналтирилди. Пировардида бу ерда йилига 500 минг донагача маҳсулот тайёрлаш имконияти юзага келди.
— Вилоятимиз саноат салоҳиятини юксалтириш дастури доирасида 2014 йил давомида шу каби 392 та бизнес-режа ҳаётга жорий этилди, — дейди вилоят иқтисодиёт бош бошқармаси бўлим бошлиғи Акмалжон Асқаров. — Бу, ўз навбатида, ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини ошириш баробарида, 7200 та иш ўрни яратиш имконини берди.