Шаклини йўқотмайди
  • 02 Апрель 2015

Шаклини йўқотмайди

Ўтган йили вилоятда озиқ-овқат саноати йўналишида 70 та лойиҳа рўёбга чиқарилди.
Ушбу мақсадлар учун 20,7 миллиард сўмлик инвестиция йўналтирилди.
Ана шундай лойиҳалардан бири “Учқўрғон дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти қошида амалга оширилди. Ҳозир бу ерда ўн турдаги макарон тайёрланаяпти.
1 миллиард 653 миллион сўм эвазига келтирилган хорижий технология ёрдамида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ўзига хос жиҳати шундаки, у пиширилганидан кейин ҳам ўз шакли ва сифатини йўқотмайди.
20 киши меҳнат қилаётган корхонада маҳсулотни янгича дизайнда қадоқлаш ҳам ўзлаштирилди. Эътиборлиси, “МакU7” ёрлиғи билан савдога чиқарилаётган макаронлар харидорларга манзур бўлмоқда.


Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn