Ғаллаоролда саноат ҳудуди барпо этилаяпти
  • 14 Февраль 2015

Ғаллаоролда саноат ҳудуди барпо этилаяпти

Ғаллаорол туманида кичик саноат ҳудуди барпо этиш учун 5,2 гектар ер майдони ажратилди. Бу ерда фаолият юритиш истагини билдирган тадбиркорлар ўртасида танлов ўтказилди. Ҳадемай, мазкур ҳудудда 10 та йўналишга ихтисослаштирилган корхоналар ташкил қилинади.

Айни пайтда саноат ҳудудида бунёдкорлик  ишлари бошлаб юборилган. Жумладан, “Беҳруз-Сардор қурилиш” хусусий корхонасида жорий йилнинг биринчи чорагида эшик ва дераза ромлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилса, тадбиркор Бахтиёр Фозилов март ойида қурилиш ашёлари тайёрлашни бошлаб юбормоқчи. Яна бир ишбилармон Шуҳрат Бердиев эса бир йўла 100 тонна мева-сабзавот сақлашга мўлжалланган совутқичли омборхона қуришга киришди.
Таъкидлаш керакки, бу ерда жорий йил охиригача умумий қиймати 22,9 миллиард сўмлик лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилаяпти. Пировардида 314 та иш ўрни яратилади.

Тожиддин ҚАМАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn