Маҳсулотга алоҳида кўрк бағишлайди
  • 14 Февраль 2015

Маҳсулотга алоҳида кўрк бағишлайди

Қарши шаҳридаги “Сантехйиғмажиҳоз” масъулияти чекланган жамиятида солиқ ҳамда божхона имтиёзларидан тежалган маблағлар ҳисобидан техник ва технологик янгиланиш ишлари амалга оширилди.

Хусусан, солиқ юкининг камайтирилиши эвазига сўнгги икки йил давомида жамоа ихтиёрида 160 миллион сўмдан ортиқ маблағ қолди. Аниқ мақсадли сарфланган ушбу сармоя туфайли бу ерда тайёрланаётган полимер-мармарли ванналар тури еттитага етказилди.
— Ишлаб чиқариш жараёнида 64 фоизгача мармар кукунидан фойдаланамиз, — дейди жамият раҳбари Умар Хидиров. — Бу маҳсулотларимиз мустаҳкамлигини ошириш баробарида, уларга ўзгача кўрк ҳам бағишлайди.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn