Новвойликни энди компьютер бажаради
  • 14 Февраль 2015

Новвойликни энди компьютер бажаради

Бекобод шаҳридаги “Алишербек-Файз савдо” хусусий корхонасида нон ва нон маҳсулотлари тайёрлаш учун сарфланадиган вақт 40 дақиқагача тежаладиган бўлди.

Бунга ишлаб чиқаришни модернизациялаш туфайли эришилди. Тижорат банкининг молиявий кўмагида олиб келинган илғор технологиялар компьютер бошқаруви тизимига асосланган. Қолаверса, ушбу ускуналар ишлаб чиқариш қувватини ошириши баробарида, электр энергиясини тежаш имконини ҳам яратаётир.
— Ҳозир шаҳримиздаги 17 та савдо шохобчасига 10 турдаги нон ва нон маҳсулотлари етказиб бераяпмиз, — дейди жамоа аъзоси Мавлуда Султонова. — Тез орада қандолатчилик цехини ҳам ишга туширамиз.
Корхонанинг 15 кишилик жамоаси томонидан ўтган йили 643 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрланди.

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn