Маҳсулот биржа орқали сотилаяпти
  • 04 Февраль 2015

Маҳсулот биржа орқали сотилаяпти

Қоракўл туманидаги “Қозон” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида “Олмахон текстиль” масъулияти чекланган жамияти иш бошлаши маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Зилола Ортиқова учун ҳам айни муддао бўлди.

Зилола ҳар куни дарсдан кейин мазкур кичик корхонага йўл олади. У таълим муассасасида олган билимларини амалиётда мустаҳкамлаб, тикувчилик касби сирларини ўрганмоқда. Тез орада интилувчан қиз “Олмахон текстиль”нинг тўлақонли ишчиси бўлади.
Дарвоқе, корхонага яқинда банкнинг 28 миллион сўмлик кредити эвазига хорижда ишлаб чиқарилган замонавий тикув машиналари олиб келинди. Лойиҳа ташаббускори Феруза Саидованинг маълум қилишича, ҳозир бу ерда ўндан зиёд турдаги маҳсулотлар тайёрланиб, биржа савдоларига чиқарилмоқда.

Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn