Сув янада шаффоф бўлади
  • 04 Февраль 2015

Сув янада шаффоф бўлади

Урганч туманидаги Шуҳрат Авезов раҳбарлик қилаётган “Эко компани” хусусий корхонаси сув тозалаш ускуналари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган.

Ўтган йили бу ерда 3 миллиард 400 миллион сўмлик маҳсулот тайёрлашга эришилди.
Эндиликда корхона жамоаси ичимлик сувини хлор ёрдамисиз тозаловчи дастгоҳлар ишлаб чиқариш устида изланишлар олиб бормоқда. Ушбу мақсад учун 100 минг АҚШ долларилик сармоя йўналтирилаяпти. Бу турдаги ускуналарни тайёрлаш ўзлаштирилгач, мазкур соҳада фаолият юритадиган корхоналарнинг сувни тозалаш учун кетадиган харажатлари кескин камайиб, обиҳаётнинг шаффофлик даражаси янада ортади.

Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn